News Agency:News
Эрон ва Ўзбекистон товар биржалари раҳбарлари учрашуви
.
Ўзбекистонга ташриф буюрган Эрон Товар биржаси бош директори Сайиджавод Жаҳрумий Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси бошқаруви раиси Асадулла Қаюмов билан учрашди. Томонлар ушбу учрашувда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегациянинг Теҳронга ташрифи давомида имзоланган икки давлат товар биржалари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Англашув меморандумини ижро этиш йўлларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, учрашувда Эрон ва Ўзбекистон эҳтиёжлари учун керакли товарлар савдосини ривожлантириш мақсадида биржа соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.  
© 2019 - economy@mfa.ir