22 September 2026
فارسی
Бош саҳифа
Элчи
Мақолалар ва интервьюлар
Хабарлар
Сиёсий бўлим
Иқтисодий бўлим
иқтисодиётга оид мажозий манзиллар
Эрон вилоятларининг иқтисодий имкониятлари
Маданият бўлими
Матбуот бўлими
Консуллик бўлими
Электрон виза
Эрон ҳақида
News Agency:News
Спорт соҳасидаги ҳамкорлик бўйича Ҳаракатлар режасининг имзоланиши билан Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги спорт соҳасидаг
.
Эрон Ислом Республикаси Спорт ва ёшлар вазири Ўзбекистон Республикасига амалга оширган ташрифи доирасида ушбу мамлакат Спорт вазири билан учрашди ҳамда икки давлат ўртасида спорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштириш йўлларини муҳокама қилди. Учрашувда томонлар Эрон ва Ўзбекистоннинг спорт соҳасидаги кенг имкониятларига тўхталиб, ўзаро алоқаларни ривожлантириш, қўшма ҳамкорликни кенгайтириш ва тажриба алмашишни таъкидладилар. Шунингдек, икки мамлакатнинг масъул мутасаддилари томонидан Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида спорт соҳасидаги ҳамкорлик бўйича "Ҳаракатлар режаси" имзоланди. Эрон Ислом Республикаси Спорт ва ёшлар вазири ушбу ташриф давомида Ўзбекистон Республикасидаги бир қатор спорт мажмуалари ва инфратузилмалари билан танишди. Мазкур дастур доирасида Бокс бўйича маҳорат мактаби, Ўзбекистон Олимпия шаҳарчаси, "Ҳумо Арена" спорт мажмуаси ҳамда Ўзбекистон оғир атлетика мажмуаси кўздан кечирилиб, ушбу мажмуаларнинг салоҳияти, имкониятлари ва инфратузилмаси баҳоланди.